Жаҳон | 08:03 / 24.01.2016
8035
1 дақиқада ўқилади

Трамп: мен кимнидир отиб ташлашим мумкин ва бунинг оқибатида бирорта ҳам сайловчининг овозини йўқотмайман

АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трамп сайловчилар томонидан юқори даражада қўллаб-қувватланаётганини айтди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

“Мен Бешинчи авеннюда туриб, кимнидир отиб ташлашим мумкин ва бунинг оқибатида бирорта ҳам сайловчининг овозини йўқотмайман”, деб айтди Трамп.

У бу сўзларни айтаётган вақтда камерага қарата қўллари билан тўппончадан ўқ узаётгандек имо-ишора қилган.

Таъкидланишича, миллиардернинг бу гаплари қурол-аслаҳага эгалик қилиш ва қуролли зўравонлик муаммоси авж олган бир пайтда айниқса “ёрқин” янгради.

АҚШда қурол-аслаҳанинг чекланишига биринчи навбатда президент Барак Обама қарши чиқмоқда, у аввалроқ бу чораларга қарши чиқаётган номзодларни қўллаб-қувватламаслигини айтганди.

Бешинчи авеню Нью-Йоркнинг рамзи ва Манхэттеннинг асосий кўчаларидан бири ҳисобланади. Бу кўчада машҳур Эмпайр-стейт-билдинг ва Метрополитен-музей бинолари жойлашган.