Европа Иттифоқи Туркияга виза тартибини бекор қилиш учун янги талаб қўйди
Кенгайиш ва қўшничилик сиёсати масалалари бўйича Еврокомиссар Йоханнес Хан душанба, 25 январь куни Туркия фуқароларининг Европа Иттифоқи ҳудудига қисқа муддатли ташриф чоғида Еврокенгаш визасини бекор қилиш бўйича янги шартларни маълум қилди: мамлакатда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги миллий қонунчилик кучга кириши лозим.
“Турли тузилмалар тўлиқ миқёсда ҳамкорлик қила олишлари учун маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун кучга кириши талаб этилади. Биз томонимиздан бу ЕИ суди қарорларига асосланади. Бунда ҳеч қандай камситилишлар йўқ. Бизга ўз ишини бажара оладиган мустақил инстанциялар керак”, - деди Хан Туркияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
2015 йилнинг октябрь ойи ўрталарида Еврокенгаш Туркия билан виза тартибини бекор қилиш жараёнини тезлатишга келишиб олган эди. Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Туркия барча талабларни бажарган тақдирда, 2016 йилнинг кузида Европага виза бекор қилиниши мумкинлигини айтиб ўтган.