Жаҳон | 16:06 / 25.01.2016
4374
1 дақиқада ўқилади
Франция Ҳиндистон билан Rafale қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича битим тузди
Ҳиндистон ва Франция ўртасида Rafale русумли қирувчи самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда АNI хабар берган.
Ушбу ҳужжат Нью-Делида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Франция раҳбари Франсуа Олланд ўртасида ўтказилган учрашув якунида имзоланган.
Бундан олдинроқ, Франция Ҳиндистонга 36та қирувчи самолёт етказиб бериши ҳақида хабар қилинганди. Ушбу битим қиймати 7,2 млрд доллар экани айтилган.
MoU on the purchase of Rafale aircraft signed between France & India. pic.twitter.com/i04svA6sB4
— ANI (@ANI_news) 25 января 2016