Жамият | 15:34 / 25.01.2016
6000
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистонда УАЗ автомобилига 34 болани жойлаштиришди

Мўғулистонликлар УАЗ автомобилида 34 болани ташишди. Афтидан, болаларни зудлик билан бошқа жойга ташишга ҳожат туғилган, бироқ қўшимча автомобиль топа олишмаган.

Видеоёзувдан кўриш мумкинки, аёллар қишлоққа машинада етиб келган болаларни навбати билан машинадан туширишади. Ҳодисани видеотасвирга олаётган одам эса уларни санаб туради. Видео роликда бола йиғисининг эшитилаётгани эса “саёҳат” ҳаммага ҳам бирдек маъқул келмаганидан далолат беради.