Жамият | 16:42 / 25.01.2016
20512
1 дақиқада ўқилади

Наманганда милициячининг оиласини қатл қилган жиноятчилар 15-25 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди ИИВ ходими оиласининг 3 аъзосини ўлдиришда айбланган 4 киши 15 йилдан 25 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда суд вакилларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

2015 йилнинг 22 ферваль куни Норин тумани маркази Ҳаққулобод шаҳрида дарёдан Тошкентда, ИИВ жиноят қидирув бўлимида ишловчи ходимнинг онаси, рафиқаси ва 4 ёшли ўғлининг танаси топилган эди. Бу қирғиндан фақатгина унинг 2.5 ойлик чақалоғи омон қолган бўлиб, у жиноят содир этилган ҳудуддаги хонадонлардан бирининг эшиги остига ташлаб кетилган эди.

Суд давомида аниқланишича, қотиллик содир этилишининг асосий мотиви судланганлардан бирининг маҳаллий корхоналардан биридан ҳайдалгани боис уюштирган “қасоси” бўлган. Қотилликнинг буюртмачиси – Азизбек Аҳмедов 20 йилга, икки ижрочи – Исмоилов ва Ҳусановлар 25 йилга, вояга етмаган ижрочи Боқижонов эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.