Жаҳон | 11:39 / 25.01.2016
3636
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизи минтақасида 1 соат ичида 2 марта зилзила қайд этилди

25 январь куни Ўрта Ер денгизи ҳудудида 1 соат ичида 2 марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилган.

Сейсмологларнинг маълум қилишича, зилзила маркази Испаниянинг жануби-ғарбидаги мухтор вилояти бўлмиш Мелильи порт шаҳри Ўрта Ер денгизи билан туташган ҳудудда, шаҳардан 86 км масофада жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

6,6 магнитудали бу зилзила маҳаллий вақт билан соат 5:34да (Тошкент вақти билан соат 9:34) қайд этилган.

Бундан олдинроқ, маҳаллий вақт билан соат 5:09да Марокашнинг шимоли-шарқидаги Ал-Хосейм шаҳридан 65 км масофада 6,2 балли зилзила содир бўлганди.

Мумкин бўлган қурбонлар ёки зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.