2015 йилда энг кўп сотилган автомобиль номлари эълон қилинди
2015 йилда Toyota Corolla дунёдаги энг кўп сотилган модел сифатида мутлақ рекорд қайд этди. Бу ҳақда focus2move лойиҳаси маълумотига таянган ҳолда “Автостат” хабар қилди.
Ўтган йилда 1,339 млн дона сотилган Toyota Corolla савдосида 4,7 фоизлик ўсиш қайд этилди. Мазкур моделни АҚШ (363,3 минг), Хитой (300,6 минг) ва Япония (109 минг) фуқаролари энг кўп харид қилишган.
Глобал савдо ҳажми бўйича иккинчи ўринни 2015 йил давомида 1,041 млн дона сотилган Volkswagen Golf эгаллади. Унинг ўсиш даражаси 8,4 фоизни ташкил этди.
40 йилдан буён Америка бозорида ўзининг оммабоплигини сақлаб келаётган Ford F-Series пикапи 2015 йилги дунё рейтингининг учинчи поғонасини 920,17 минг дона сотилган ҳолда эгаллади. Бир йил аввалгига қараганда 1,6 фоиз кўп сотилган пикапларнинг 780 минги айнан америкаликлар томонидан харид қилинган. Унинг 118,8 минг донаси эса Канада бозорида харидорларини топиб улгурди.
Дунё миқёсида энг сотилган моделлар рейтингининг қолган поғоналарини Ford Focus (826,2 минг; -19,4%), Toyota Camry (754,2 минг; -1,9%), Hyundai Elantra (746,9минг; -9,1%), Volkswagen Polo (698,2 минг; +2,2%), Honda CR-V (696,6 минг; -2,5%), Chevrolet Silverado (669,7 минг; +12,9%) и Toyota RAV4 (664,4 минг; +5,5%) банд этди.