Жамият | 08:30 / 26.01.2016
3463
1 дақиқада ўқилади

Актёр Дэвид Духовни Голливуд Шон-шарафи хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди

Лос-Анжелесдаги Голливуд Шон-шарафи хиёбонида 25 январда актёр Дэвид Духовнининг номи ёзилган юлдузни ўрнатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда The Variety нашри.

Актёрнинг “Махфий ҳужжатлар” телесериалидаги ФҚБ агенти Фокс Малдер роли унга машҳурлик келтирган. Духовни, шунингдек, “Бузуқ Калифорния” сериалида Хэнк Муди персонажини ижро этган.

Актёр ўз юлдузини “Махфий ҳужжатлар”даги қаҳрамони – агент Малдер яна экранларга қайтган кунининг эртасига олди, Fox 24 телеканали 24 январда сериалнинг янги 10-мавсумининг биринчи сериясини намойиш қилди.