Жамият | 19:37 / 26.01.2016
8604
2 дақиқада ўқилади

Артур Очеретный очиқчасига Людмила Путинани “меники” деб атаган пост аниқланди

26 январда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Собеседник” нашри журналистлари томонидан Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путина турмушга чиққани сабабли ўзининг фамилиясини Очеретнаяга ўзгартиргани ҳақида тарқатилган хабарга изоҳ беришдан бош тортди. Бу орада Людмила Путина томонидан назорат қилинувчи Шахслараро алоқаларни ривожлантириш марказининг фейсбукдаги саҳифасида қизиқ пост аниқланди.

2015 йилнинг 14 апрелида Очеретный фейсбукда “ўз “мени”нинг интеграциясини баҳолаш” ва “стресс юкламасининг даражасини аниқлаш”га синов билан бўлишганди. Бу пост тагида Людмила Путина номидан пост ёқиши ҳақида лайк қўйилган.

Бунга жавобан Артур Очеретный “Моей нра!”, яъни “Меникига ёқади!” деб изоҳ ёзган.

Артур Очеретный 37 ёшда бўлиб, у Шахслараро алоқаларни ривожлантириш марказининг раҳбари ҳисобланади. Бу марказ педагогик ва таълим дастурлари билан шуғулланади ва Людмила Путина туғилиб ўсган Калининградда фаол иш олиб боради.