Жаҳон | 15:06 / 26.01.2016
4347
1 дақиқада ўқилади
Эрон президенти биринчи бор Европа турнесига чиқди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 25 январь куни Теҳрондан Римга йўл олди. Римдан сўнг у Парижга боради. IRNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, ташриф Италия ва Франция президентларининг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Бу Руҳонийнинг Европага биринчи сафаридир. Тўрт кунлик сафар доирасида Руҳоний дастлаб Римда Италия президенти Сержио Матарелла билан учрашади, сўнг Парижда франциялик ҳамкасби Франсуа Олланд билан учрашади. Шундан сўнг Руҳоний Ватиканга йўл олиб, Рим папаси Франциск билан учрашув ўтказади.