Жаҳон | 21:48 / 26.01.2016
5745
1 дақиқада ўқилади

Исроиллик вазир ИШИД анча вақтдан бери Туркияга нефть сотиб келишини маълум қилди

Исроил Мудофаа вазири Моше Яалоннинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари Туркияга нефть сотишни йўлга қўйганига анча вақт бўлган.

Унинг айтишича, жангарилар "туркларнинг пуллари" эвазига молиялаштирилади.

"Сиз биласизки, ИШИД нефть учун Туркиядан олинган маблағлар эвазига анча вақтдан буён яшаб келмоқда. Мен умид қиламанки, бу ҳолатга барҳам берилади", дейди исроиллик вазир.

Лавров: Москва НАТО ҳарбий салоҳиятининг Россия чегараларига яқин ҳудудда мустаҳкамланиб бораётганини инобатга олади