Жаҳон | 13:33 / 26.01.2016
7463
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Москва НАТО ҳарбий салоҳиятининг Россия чегараларига яқин ҳудудда мустаҳкамланиб бораётганини инобатга олади

Москва НАТО ҳарбий салоҳиятининг Россия чегараларига яқин ҳудудда мустаҳкамланиб бораётганини инобатга олади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

“Биз РФга нисбатан ўта номувофиқ ва хавфли сиёсатнинг ўсиб бораётганини кузатмоқдамиз, шу жумладан, НАТО ҳарбий салоҳияти чегарамиз яқинида ўстирилмоқда, АҚШ аксилракета тизимининг Европа ва Осиё сегментлари яратилмоқда ва ҳоказо. Биз бундай ҳаракатларни узоқни кўзламай амалга оширилаётган беқарорлаштирувчи омил деб баҳолаймиз”, - деди у 2015 йил якунларига кўра берган матбуот анжуманида.