Жаҳон | 00:17 / 27.01.2016
3837
1 дақиқада ўқилади

Германия 2030 йилгача қуролланишини модернизация қилиш учун 130 млрд евро сарфлайди

Германия ҳукумати 2030 йилгача қуролланишини модернизация қилиш учун 130 млрд евро инвестиция қилмоқчи, деб хабар бермоқда Германия ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Манба маълумотларига кўра, маблағлар янги қурол-аслаҳа сотиб олишга сарфланади. Бу қурол-аслаҳалар немис армиясига хориждаги вазифаларни муваффақиятли бажаришга имкон беради.

Аввалроқ Германия Исроилнинг Heron TP учувчисиз қурилмаларини сотиб олмоқчилиги маълум бўлганди. Улардан разведка мақсадларида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга бу қурилмалар қуруқликдаги нишонларни ўққа тута олади.