Жаҳон | 07:30 / 27.01.2016
5247
1 дақиқада ўқилади
Греция мудофаа вазири ИШИД нефтининг катта қисми Туркия орқали ўтаётганини айтди
Греция мудофаа вазири Панос Камменос ИШИД нефтининг катта қисми Туркия орқали ўтаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.
Камменос бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Моше Яалон билан учрашуви вақтида айтиб ўтди.
“Ҳақиқат шундаки, ИШИД нефтининг катта қисми Туркия орқали ўтмоқда”, деб айтди Камменос.
Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Моше Яалон ИШИД жангарилари анчадан бери Туркияга нефть сотаётганини айтганди. Унинг таъкидлашича, ИШИД жангарилари “турк пулларига” молиялаштирилмоқда.