Иқтисодиёт | 16:55 / 27.01.2016
7181
1 дақиқада ўқилади
Обаманинг бошқарув йилларида АҚШдаги ҳар бир оиланинг қарзи 70 минг долларга ошди
Барак Обама президентлик қилган 7 йил давомида АҚШнинг давлат қарзи 8.3 трлн долларга ўсиб, 18.9 трлн долларни ташкил қилди. Ҳар бир уй хўжалигига ҳисоблаганда, ҳар бир оиланинг қарзи 70 минг долларга ўсган бўлиб чиқмоқда. Бу маълумотларни CNS News агентлиги келтирди.
Жорж Буш даврида ушбу кўрсаткичлар тегишли равишда 4.9 трлн ва 44 минг долларга кўпайган эди. Охирги 15 йил мобайнида АҚШнинг миллий қарзи 13.2 трлн долларга ўсган бўлиб, ҳар бир оила гарданига 112 минг доллардан тўғри келмоқда.