Спорт | 08:36 / 28.01.2016
3325
2 дақиқада ўқилади

Англия лига кубоги. Финалда «Манчестер Сити» «Ливерпуль» билан ўйнайди

27 январь оқшомида Англия Лига кубогининг иккинчи финалчиси ҳам аниқланди. Ярим финалда «Эвертон»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 3:1 ҳисобида ғалаба қилди.

Ўйинда дастлаб, 18 дақиқада Баркли ҳисобни очди. 6 дақиқадан кейин мезбонлар вакили Фернандиньо ҳисобни тенглаштирди. Биринчи ўйинда мерсисайдликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қилишганди ва бу ўйинда "шаҳарликлар"ни фақат 2та тўп фарқи билан ғалаба қилиш қаноатлантирарди. «Манчестер Сити» футболчилари бу вазифани уддалашди. Иккинчи таймда ўйинга қўшилган Кевин де Брюйне вазиятни ҳал қилди. У дастлаб 70 дақиқада гол урди, 76 дақиқада Агуэрони голли пас билан таъминлади - 3:1.

26 январь куни «Ливерпуль» пенальтилар серияси орқали «Сток Сити»ни енгиб, финалга чиққанди.

Манчестер Сити – Эвертон 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 18 Баркли, 1:1 – 24 Фернандиньо, 2:1 – 70 де Брюйне, 3:1 – 76 Агуэро.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Клиши, Сабалета, Демичелис, Фернандиньо, Делф (Навас, 46), Туре (де Брюйне, 66), Сильва (Фернандо, 80), Стерлинг, Агуэро.
Эвертон – Роблес, Жагелка, Бейнс, Стоунз (Коулмэн, 77), Фунес Мори, Баркли, Бэрри, Осман (Маккарти, 60), Клеверли, Деулофеу (Коне, 60), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Клеверли (84), Отаменди (85), Бейнс (89).
Биринчи ўйин: 1:2