Фан-техника | 19:55 / 28.01.2016
7804
3 дақиқада ўқилади

АҚШда 2015 йилнинг энг экологик тоза автомобиллари орасида Chevrolet Spark EV автомобили 2-ўринни эгаллади

АҚШда 2015 йил натижаларига кўра, атроф-муҳитга энг кам зарар етказувчи ва энг кўп зарар етказувчи автомобиллари рейтинги эълон қилинди. Ушбу рейтинг АҚШнинг энергия тежаш кенгаши томонидан тузилди. Бу борада энг яхши кўрсаткичларни ихчам Smart ForTwo хэтчбекининг электрда ҳаракатланувчи версияси намойиш қилди.

Рейтингнинг 2-ўринидан Chevrolet Spark’нинг электр версияси эгаллади. Етакчи учталикка Fiat 500E хэтчбеги кирди.

Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, бу рўйхат фақатгина электромобилар ва гибрид автомобиллардан тузилган биринчи шундай рўйхат бўлди, унга ички ёнув двигатели билан жиҳозланган бирорта ҳам модель киритилмаган.

Шу билан кенгашда таъкидланишича, замонавий дизелли двигателга эга автомобиллар ҳам ўзини ёмон кўрсатмаган, бироқ Volkswagen’нинг дизель можароси туфайли экспертлар бу рўйхатга Volkswagen, Audi ва Porsche’нинг дизелли моделларини киритишмади.

2015 йил натижаларига кўра энг экологик тоза автомобиллар рўйхати

1. Smart ForTwo Electric Drive
2. Chevrolet Spark EV
3. Fiat 500E
4. Toyota Prius Eco
5. Volkswagen e-Golf
6. Nissan Leaf
7. Kia Soul Electric
8. Toyota Prius c
9. Toyota Prius
10. Ford Focus Electric
11. Chevrolet Volt
12. Volkswagen Jetta Hybrid

Шу билан бир қаторда, кенгаш экспертлари атроф-муҳитга энг кўп зарар етказувчи автомобиллар рейтингини ҳам тузишди.

2015 йил натижаларига кўра, Mercedes-AMG G 65 модели атроф-муҳитга энг кўп зарар етказувчи машина деб топилди. Бу рўйхатдан Mercedes-Benz G-Class синфидаги яна иккита машина жой олди.

2015 йил натижаларига кўра атроф-муҳитга энг кўп зарар етказувчи автомобиллар рўйхати

1. Mercedes-AMG G 65
2. Chevrolet G 2500 Express/GMC Savana
3. Mercedes-AMG G 63
4. Bentley Mulsanne
5. Mercedes-Benz G 550
6. Toyota Sequoia FFV
7. Ford Transit T150 Wagon FFV
8. Mercedes-AMG GL 63
9. Lexus LX 570
10. Bentley Continental GT/Flying Spur
11. Toyota Tundra
12. Mercedes-Benz GL 550

Экспертлар рейтингни тузишда компаниялар томонидан АҚШ давлат муассасаларига зарарли чиқиндилар даражаси ҳақида берган маълумотлар, у ёки бу моделни ишлаб чиқаришда атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳақидаги маълумот ҳамда автомобилда ўлчанган зарарли чиқиндиларнинг ҳақиқий даражасини ҳисобга оладилар. Шундан кейин, экспертлар натижаларни солиштириб, моделларга 1 дан 100 баллгача баҳо беришади.

Жорий рейтингда энг экологик тоза деб топилган Smart ForTwo Electric Drive модели 63 балл, энг зарарли машина деб топилган Mercedes-AMG G 65 модели 20 балл тўплади.