Жаҳон | 08:18 / 28.01.2016
2789
1 дақиқада ўқилади

Француз Гвианасидаги космодромдан Ariane-5 ракетаси муваффақиятли учирилди

Француз Гвианасидаги Куру космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган Ariane-5 ракетасининг парвози рисоладагидек ўтди: ракета осмонга муваффақиятли кўтарилди. Интернет орқали ракета учирилишининг жонли трансляцияси олиб борилди.

Ракетанинг учирилишидан мақсад Ер орбитасига Intelsat 29e телекоммуникация йўлдошини олиб чиқишдан иборат бўлди. Бу йўлдош Лотин Америкаси давлатлари учун алоқа хизматларини тақдим қилади.

2015 йил ноябрда ҳам Куру космодромидан иккита телекоммуникация йўлдоши бўлган Ariane-5 ракетаси муваффақиятли учирилганди.

Ariane-5 Европада қурилган ракета-ташувчи бўлиб, у Ернинг паст ер атрофи орбитасига юкларни олиб чиқишга мўлжалланган.