Жамият | 21:04 / 28.01.2016
4324
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик чегарачилар Мустақиллик байрами парадида мототрюклар бажариб беришди

26 январь куни Ҳиндистон пойтахтида тантанали равишда нишонланган Мустақиллик байрами вақтида чегарачилар вакилларининг чиқишлари алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Улар мотоцикллар орқали ҳайратомуз трюкларни бажаришди. Қуйида бу трюкларнинг баъзилари тасвирларини томоша қилиш мумкин.

Маълумот учун, Мустақиллик байрами Ҳиндистондаги энг йирик байрамлардан бири ҳисобланиб, бу кун бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланади. Пойтахтда турли ҳарбий парадлар ўтказилади.

Мустақиллик декларацияси Ҳиндистонда 1950 йилнинг 26 январида қабул қилинган бўлиб ўша куни Ҳиндистон Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлгани эълон қилинганди.