Жамият | 23:41 / 28.01.2016
4973
1 дақиқада ўқилади

Интернет фойдаланувчиларини бир оёқли бола ва уч панжали ит дўстлиги ҳақидаги мультфильм тўлқинлантирди

Бир оёқли бола ва уч панжали ит дўстлиги ҳақидаги “Совға” номли қисқа метражли мультфильм Vimeo видеохостингида 100 мингдан кўпроқ намойиш йиғди.

Мультфильм сюжети бўйича, бола совғага онасидан ит олади. Она боласи видеоўйин ўйнаб ўтирган пайтда унга итни қутида олиб келади. Бола итни қутидан олади ва унинг бир панжаси йўқлигини кўриб, уни полга отиб юборади. Шунга қарамай, уч панжали ит қувнаб, турли йўллар билан ўзининг янги эгасининг эътиборини қаратмоқчи бўлади.

Охир-оқибат бола ит билан кўчада сайр қилишга қарор қилади. У қўлтиқтаёғини олганда, унинг чап оёғи йўқлиги маълум бўлади.

Мультфильм 4 дақиқалик бўлиб, унинг муаллифи германиялик аниматор Якоб Фрей. Мультфильм 180 та турли фестивалда кўрик учун танлаб олинган ва бир нечта мукофотларни қўлга киритган.