Жаҳон | 23:57 / 28.01.2016
14575
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эрон президенти столдан вино олиб ташланмагани учун Франция президенти билан тушлик қилишдан бош тортди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний столдан вино олиб ташланиши ва тақволи гўшт бериш илтимоси рад этилгани учун Франция президенти Франсуа Олланд билан биргаликда тушлик қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Telegraph нашри.

Франция вакиллари Эрон делегациясига икки давлат етакчисини нонушта вақтида учрашишини таклиф қилди, бироқ Эрон бундай форматдаги учрашувдан бош тортди ва бу таклифни “жуда хашаки” деб атади.

Эрон делегацияси Парижда иккинчи кун расмий сафар билан бўлмоқда.

Руҳонийнинг Францияга ташрифига тайёргарлик вақтида ҳам икки давлат етакчилари учрашуви ташкилотчилари вино ва газаклар борасида келиша олмаётганлари маълум қилинганди.