Жаҳон | 12:21 / 28.01.2016
4385
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти Путинни Ашхободга таклиф қилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов Россия президенти Владимир Путиндан Ашхободга расмий ташриф билан келишини сўраган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Туркманистон раҳбари бу таклифни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашуви вақтида аён қилган.

"Биз Россия Федерацияси раҳбарига барча эзгу тилакларимизни йўллаймиз. Россия президентини мамлакатимизга яна бир бор таклиф қиламиз", деган у.

Лавров билан музокаралар вақтида Туркманистон раҳбари икки давлат ўртасидаги келишувлар ҳақида гапирар экан, "амалга оширилиб келинган, ёмон бўлмаган", деган.