Google тасодифан Google.com сотиб олган харидорга қанча миқдорда товон пули тўлаганини маълум қилди
Google компанияси Google Domains хизмати орқали тасодифан Google.com доменини сотиб олиб, унга бир дақиқа давомида эгалик қилган ўзининг собиқ ходими Санмай Вэдга қанча миқдорда товон пули тўлаганини маълум қилди.
Санмай Вэд ўз “топилмаси” учун 6006,13 доллар миқдорида товон пули олди. Нима учун айнан шунча тўланганини компания ҳазил тарзида изоҳлади.
“Бизнинг Вэдга тўлаган товон пулимиз 6006,13 доллар — қўл ёзувида Google`ни эслатади (ёзиб кўрсангиз, бунга амин бўласиз). Сўнгра Санмай бу пулни хайр-эҳсонга сарфлаши ҳақида эшитиб, уни икки баробарга кўпайтирдик”, - дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 28 сентябрь куни Вэд дунёдаги энг кўп ташриф буюрувчига эга интернет манзилини бўр-йўғи 12 долларга сотиб олган эди. Натижада Вэд Google бошқарув панелига кириш имконига эга бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб Google унинг харидини бекор қилди ва Вэд Google.com доменига эга бўлиш учун тўлаган 12 долларни қайтариб берди.