Жаҳон | 01:06 / 29.01.2016
4958
1 дақиқада ўқилади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Зика вируси билан 3-4 млн одам касалланиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг фикрича, Зика вируси билан 3-4 млн одам касалланиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг АҚШдаги бўлимининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Маркос Эспинал маълум қилди.
Эспинал бу қандай муддатда содип бўлишини айтмади.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вируси бўйича 1 февралда шошилинч йиғилиш ўтказиши маълум қилинганди.
Шунингдек, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вируси сабабли 27 та давлатдан келадиган авиарейсларни назорат остига олиши маълум бўлган.