Жаҳон | 08:59 / 29.01.2016
5965
1 дақиқада ўқилади
Обаманинг матбуот котиби АҚШ молия вазирлигининг Путиннинг коррупциялашгани ҳақидаги баёнотини маъқуллади
АҚШ маъмурияти АҚШ молия вазирлигининг Россия президенти Владимир Путиннинг коррупциялашгани ҳақидаги баёнотини ўз фикрининг энг яхши ифодаси деб ҳисоблайди, деб айтди Оқ уй расмий вакили ва Обама матбуот котиби Жош Эрнест матбуот-анжуманида.
“Молия вазирлигининг бу баёноти маъмуриятнинг Путинга муносабатини энг мақбул тарзда ифодалайди”, деб айтди Эрнест.
Эрнестнинг таъкидлашича, айнан молия вазирлиги санкцияларнинг узайтирилиши ҳақидаги қарорни қабул қилинишига жавоб беради.
Аввалроқ Путин матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ молия вазирлигининг Путиннинг коррупцияга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини уйдирма деб атаганди.