Пентагон Россиянинг Су-27 самолёти АҚШ ҲҲК разведкачи самолётини Қора денгиз устида тақиб қилганини айтмоқда
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135U разведкачи самолёти Қора денгиз устидаги халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилаётганида Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти томонидан тақиб қилинди. Бу ҳақда 28 январда ТАСС мухбирига АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, подполковник Мишель Балданза маълум қилди.
“2016 йил 25 январда Қора денгиз устидаги халқаро ҳаво ҳудудида одатдагидек йўналиш бўйича парвоз қилаётган АҚШнинг RC-135U самолёти Россиянинг Су-27 самолёти томонидан хавфли ва нопрофессионал тарзда тақиб қилинди. Биз ушбу воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқдамиз”, деб айтди Балданза.
Ўз навбатида Washington Free Beacon ресурси АҚШ ҳарбийларига иқтибос келтирган ҳолда, Су-27 АҚШ самолётига 20 футгача (6 метргача) яқинлашгани, у билан бир муддат ёнма-ён учгани, сўнгра ёнга кескин бурилиб, узоқлашиб кетганини маълум қилди.