Жаҳон | 00:15 / 29.01.2016
6260
1 дақиқада ўқилади
Рамзон Қодиров Грознийда Ислом банки яратиш режасини маълум қилди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Грознийда Ислом банки яратиш режасини маълум қилди.
Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида бу лойиҳани БААдан келган MAZKORP фирмаси раҳбарлари билан муҳокама қилганини ёзган.
Қодировнинг айтишича, томонлар учрашувда “лойиҳани амалга оширишни бошлашга келишиб олганлар”.
Қодировнинг фикрича, банкнинг очилиши минтақа учун катта аҳамиятга эга, чунки Чеченистонда “БААдан жалб қилинган капитал иштирокида йирик объектлар қурилиши олиб борилмоқда”. Қодировнинг таъкидлашича, бу режаларнинг амалга оширилишида ислом банкларининг йўқлиги тўсиқ бўлмоқда.