Жаҳон | 18:50 / 29.01.2016
6426
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонидаги масжидда теракт содир этилиши туфайли 3 киши ҳалок бўлди
29 январь, жума куни Саудия Арабистони шарқидаги ал-Ахса вилояти, Маҳасан шаҳрида теракт содир этилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берган.
Хабар қилинишича, бу теракт шаҳардаги масжидда содир этилган. Натижада камида 3 киши ҳалок бўлган.
Гувоҳларнинг маълумотига кўра, портлашдан кейин ҳудудда отишма овозлари эшитилган. Қайд этилишича, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари 5 нафар жангари билан отишма уюштиришган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.