Жаҳон | 11:43 / 29.01.2016
3685
1 дақиқада ўқилади

Япония ҳукумати КХДР ракеталари ўз ҳудудига таҳдид солган тақдирда уларни уриб туширишга буйруқ берди

Япония ҳукумати ўзини-ўзи ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат ҳудудига хавф солиши мумкин бўлган Шимолий Корея ракеталарини уриб тушириш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги мамлакат ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар берди.

Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисиданинг таъкидлашича, ҳукумат мамлакат фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирларни ишга солади. Япония ҳукумати Бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот анжуманида мазкур ҳаракат огоҳлантиришсиз амалга оширилиши мумкинлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ америкалик мутахассислар Шимолий Кореянинг космик ҳаракатлари фаоллашгани ҳақида хабар беришганди.