Зебо Наврўзова Асал Шодиева ҳақидаги фикрларини айтди
Режиссёр Зебо Наврўзова ўғиллари ва ижодига оид саволларга жавоб берди, дея ёзмоқда "Бекажон" газетаси.
Зебо Наврўзова “Бекажон” нашрига берган интервьюсида газета мухбирининг “Актриса Асал Шодиевани бўлғуси келинликка ўзингиз танлаган эдингиз, аммо негадир икки ёшнинг муносабатлари узоққа чўзилмади. Нима сабабдан уларнинг муносабатлари тўй билан якун топмади?” деган саволига қуйидагича жавоб берди:
-Ҳақиқатдан ҳам, Асал Шодиевани ўзим танлаганман. Ўзини, оиласини ҳурмат қиламан. Санъаткор бўлса ҳам ҳаёли, тўғрисўз, ҳар хил ортиқча машғулотларга ишқибоз эмас. Суратга олиш ишларидан бўшадими, уйига боради, бемаврид кўчага чиқмайдиган қиз. Санъаткорлар орасида бундайлар жуда кам, сабаби санъат аҳлининг юриши, кўчада юмуши кўп бўлади. Шоҳруҳхон ҳам уни ҳурмат қилади, улар дўст. Саволингизга аниқ жавоб беришим қийин. Улар бирга бўладими ёки йўқ, буни ҳаёт кўрсатади.