Жаҳон | 08:27 / 29.01.2016
2836
1 дақиқада ўқилади

Зика безгагига қарши вакцина 2016 йил охиригача тайёр бўлиши мумкин

АҚШ ва Канада олимлари Зика безгагига қарши вакцина ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқдалар, бу вакцинанинг илк намуналари фавқулодда зарурият вазиятида 2016 йилнинг охиригача тайёр бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Лаваль шаҳри университетидан канадалик фармацевт Гэри Кобинжернинг агентликка маълум қилишича, вакцинани яратиш бўйича консорциумга, шунингдек, Пенсильвания университети, АҚШнинг Inovio Pharmaceuticals ва Жанубий Кореянинг GeneOne Life Science компаниялари кирган.

Кобинжернинг айтишича, вакцинанинг клиник синовларини сентябрда ўтказиш режалаштирилмоқда, йил охиригача эса тегишли рухсат олингандан кейин фавқулодда фойдаланиш учун тайёр бўлади.