Иқтисодиёт | 00:26 / 30.01.2016
7760
4 дақиқада ўқилади

“Қарши нефт базаси” унитар корхонасида 8 млрд 802 млн сўмлик 3260 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулоти тежашга эришилди

Охирги 10-15 йил бутун дунё учун синовли даврларга айланди. Жаҳон молиявий инқирози, турли экологик хавф-хатарлар, мамлакатлар ва миллатлараро нифоқларнинг кучайиши, терроризм сингари глобал миқёсдаги муаммолар барчани ўйлантираётган масалага айланди. Ҳатто айрим мамлакатлар бугун иқтисодий ночорлик ботқоғига ботди, кўплаб минтақалар, давлатлар қонли тўқнашувлар, худкушлик ва биродаркушлик жабрини тортмоқда ва яна неча-неча миллатлар учун тинчлик-хотиржамлик тушдаги рўёга айланди. Ана шундай мураккаб даврда ўзи танлаб олган мақсадлар сари дадил одимлаётган мамлакатимиз барча сохаларда юксак марраларга эришмоқда ва бу жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда. Бундай ютуқларларнинг асосий сабаби мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, дейиш мумкин.

Масалан, халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди. Бундай эътирофга, албатта, шунчаки эришиб бўлмайди. Пухта ўйланган чора-тадбирлар, такомиллаштирилаётган қонунчилик базаси, қатъий тартиб ва барчада бирдек маъсулият ҳиссини шакллантира бориш орқали ана шундай муваффақият қозониш мумкин.

“Қарши нефт базаси” унитар корхонаси ҳам белгиланган вазифа ва топшириқларга масъулият билан ёндошувчи корхоналардан саналади. Қашқадарё вилояти иқтисодий ҳаётида ўзига хос ўринга ва мавқега эга қишлоқ хўжалиги корхоналарини ёқиғли мойлаш маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Корхона жамоасининг муваффақиятларини ўтган йили эришилган кўрсаткичлар мисолида кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, “Қарши нефт базаси” унитар корхонасида ўтган 2015 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун қишлоқ хўжалик корхоналарига ажратилган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари миқдори 37521 тоннани ташкил этган. Мавжуд эхтиёжларнинг тўлиқ ўрганилиши натижасида, буюртмачиларга 34261 тонна маҳсулот етказиб берилган ва ажратилган ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан 8 млрд 802 млн сўмлик 3260 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулотлари тежашга эришилган.

Маълумотларга кўра, “Қарши нефт базаси” унитар корхонаси ўтган 2015 йилда хизмат кўрсатадиган туманлар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун қишлоқ хўжалик корхоналарига ажратилган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари миқдори 37521 тоннани ташкил этган ва барча буюртмалар ўз вақтида бажарилган.

Табиий захиралар, албатта, абадий эмас. Улардан оқилона фойдаланиш, мақсадли ишлатилишига эришиш ва доимий назоратни таъминлаш муҳим масала. Шу боис, корхона мавжуд эхтиёжларни тўлиқ ўрганиб, маҳсулотларни ўз вақти ва меъёрида етказиб беришни йўлга қўйган. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган йилда ёнилғи мойлаш маҳсулотларининг мақсадли ишлатилиши ва ресурсларни тежаш ҳисобига 34261 тонна етказиб берилгани ҳолда, ажратилган ёнилғи мойлаш маҳсулотларидан 8 млрд 802 млн сўмлик 3260 тонна тежалишига эришилди.

Ҳар қандай жамоа муваффақиятида кадрлар салоҳияти бирламчи аҳамият касб этади. Буни яхши англаган “Қарши нефт базаси” унитар корхонаси жамоага билим-салоҳиятли, интилувчан ва ташаббускор ходимларни жалб қилишга интилади. Бу ерда устоз-шогирдлик анъаналари ҳам яхши йўлга қўйилган. Ҳар йили ўнлаб ёшлар жамоа сафини тўлмоқда. Ўтган 2015 йилда 25 нафар коллеж битирувчиси ушбу жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди.

Корхонанинг 2016 йилги дастурида ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштириш жараёнларини ёнилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари мавжуд. Шунингдек, жорий йилда ёнилғи мойлаш маҳсулотлари етказиб бериш тизимини такомиллаштириш орқали 1 млрд 877 млн сўм харажат тежалиши кўзда тутилган.