Спорт | 19:13 / 30.01.2016
7300
1 дақиқада ўқилади
Грециялик футболчилар қочқинлар туфайли икки дақиқа давомида майдонда ўтириб, ўйинни бошламай туришди
Грециялик футболчилар қочқинлар туфайли икки дақиқа давомида майдонда ўтириб, ўйинни бошламай туришди. Шу йўл билан “Лариса” ва “Ахарнаикос” футболчилари қочқинлар қочқинлар билан бирдам эканликларини ифодаладилар.
Айтилишича, мазкур акция Эгей денгизини кесиб ўтиб, Туркиядан Грецияга келиш чоғида ҳалок бўлган қочқинлар хотирасини қўллаб-қувватлашга бағишлаб ўтказилган.
Ўйин бошланишига ҳуштак чалиниши билан иккинчи дивизион жамоаларининг 22 нафар ўйинчиси, мураббийлар, ҳакамлар ва захира ўйинчилари майдонга ўтириб, икки дақиқа давомида ўрниларидан туришмади.
Players protest in 2nd Greek division today against EU which leaves every day hundreds refugees drown in Aegean sea pic.twitter.com/brn0cnPPoc
— When Sunday Comes (@WSCsm) 29 января 2016