Жаҳон | 16:10 / 30.01.2016
22364
1 дақиқада ўқилади
Ливанда Исроилдан учиб келган калхат жосусликда гумон қилинди
Ливанда Исроилдаги қўриқхонадан учиб келган калхат Ливаннинг чегара яқинидаги Бинт-Жубайл шаҳри аҳолиси қўлига тушиб қолди.
"Интерфакс" хабарига кўра, калхатнинг оёғига Тель-Авив университети белгиси туширилган GPS-трекер ўрнатилган бўлган. Маҳаллий аҳоли эса уни кўриб, қуш жосуслик мақсадида учирилган, деган хаёлга борган. Шу сабабли улар калхатни симёғочга боғлаб қўйишган.
Калхат Исроил жосуси эмаслиги маълум бўлганидан сўнг қўйиб юборилган.