Жамият | 01:32 / 31.01.2016
9278
1 дақиқада ўқилади

АҚШда "Диснейленд"да набирасига илон ҳужум қилганини кўрган аёл қўрқувдан вафот этди

АҚШнинг Алабама штатида яшовчи оила "Диснейленд" кўнгилочар боғидаги "Илонлар салтанати" аттракционидан қочиб кетган илон уларнинг фарзандига ҳужум қилгандан кейин боғни судга бермоқчи. Бу ҳақда оила адвокатига иқтибос келтирган ҳолда NBC телеканали хабар бермоқда.

Адвокатнинг айтишича, кўнгилсиз воқеа оқибатида боланинг бувиси вафот этган – аёл набирасига илон ҳужум қилганини кўргандан кейин қўрқувдан юраги тўхтаб қолган.

"Диснейленд" вакилининг маълум қилишича, оиланинг аризаси аслида нима бўлганини нотўғри талқин қилмоқда. Унинг айтишича, илон аттракционга тегишли бўлмаган, балки боғга кириб қолган ёввойи илон бўлган. Бундан ташқари, аёлга тиббий ёрдам чақиртирилмаган. Бундан ташқари, оила боланинг жароҳати бинтлаб қўйилгандан кейин яна боғга қайтиб келган.