Жаҳон | 22:39 / 31.01.2016
5582
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида шиалар масжидида ўзини портлатган шахс 22 ёшли йигит бўлиб чиқди

Саудия Арабистонида шиалар масжидида ўзини портлатган террорчининг шахси аниқланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Жума намози вақтида қироллик фуқароси 22 ёшли Абдураҳмон Абдуллоҳ Сулаймон ат-Твижрий Ал-Асха вилоятидаги шиалар масжидида ўзини портлатиб юборган. У билан бирга шериги бўлган, қўриқчилар уни яралашга ва ушлашга муваффақ бўлганлар.

Террорчи худкуш камарини ишга тушириш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 36 киши яраланди, улар орасида хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими бўлган.
Айни вақтда теракт вақтида жароҳат олган 17 киши шифохоналарда қолмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, худкуш аввал намойишлар ва норозилик тадбирларида иштирок этгани учун қўлга олинган бўлган. Ушбу теракт юзасидан тергов олиб борилмоқда.