Жаҳон | 00:38 / 01.02.2016
6878
1 дақиқада ўқилади
Дамашқ четида амалга оширилган теракт қурбонлари сони 60 дан ошиб кетди
Суриянинг пойтахти Дамашқ четида амалга оширилган портлаш оқибатида 60 дан кўпроқ одам, жумладан 25 нафар шиа жангариси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Баъзи маълумотларга кўра, учта портлаш юз берган. Манбанинг таъкидлашича, аввал автобус бекатига қўйилган, ичида портловчи моддалар бўлган автомобиль портлаган. Одамлар жабрланганларга ёрдам бераётганларида икки нафар худкуш ўзини портлатган.
Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.