Жаҳон | 17:57 / 01.02.2016
6065
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик рассом Туркия қирғоқларида ҳалок бўлган суриялик бола образида суратга тушди

Хитойлик рассом ва фаол Ай Вэйвэй Туркия қирғоқларида ҳалок бўлган суриялик бола – Айлон Курди образида суратга тушди, дея хабар берди The Guardian. Нашрнинг қайд этишича, Курдининг сурати 2015 йилда суриялик қочқинлар билан боғлиқ вазиятнинг рамзига айланди.

Суратнинг асли Туркиянинг Бодрум шаҳри яқинидаги соҳилда олинган бўлса, унинг нусхаси Вэйвэй қочқинлар билан боғлиқ инқирозига бағишланган бир қатор лойиҳалар устида ишлаш учун келган Грециянинг Лесбос оролида яратилди.

Хитойлик рассомнинг суратини Рохит Чола тасвирга олди. Мазкур фотосурат India Today саҳифасида чоп этилиши ва India Art Fair кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда.