Жаҳон | 20:44 / 04.02.2016
14423
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда кучли портлаш юз берди
4 февраль куни Истанбул шаҳрининг Султанбейли тумани ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудуддаги чиқинди идишига ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келган. Натижада 2 киши бу портлаш туфайли жароҳатланган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус хизматлар вакиллари иш олиб боришмоқда. Ҳозирча тафсилотлар маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Туркиянинг бу шаҳридаги Султонаҳмад майдонида кучли портлаш содир бўлган ва 10 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланганди. Ҳалок бўлганларнинг асосий қисми германиялик сайёҳлар бўлганди.