Жаҳон | 11:38 / 04.02.2016
5051
2 дақиқада ўқилади

Клинтон ғалаба қозонса, АҚШ ҳарбийларини Ироқ ва Сурияга юбормаслигини айтди

АҚШ Президентилиги учун номзодлардан бири бўлган демократ Хиллари Клинтон сайловларда ғолибликка эришса, мамлакат армиясини Ироқ ва Суридаги жангларга юборишни тўхтатиши ҳақида гапирган. Клинтон хоним бу фикрни чоршанба оқшомида Нью-Ҳэмпширдаги сайловчилар билан ўтказилган мулоқотда тасдиқлади. CNN телекомпанияси мулоқотни тўғридан-тўғри эфирга узатган.

Собиқ “Биринчи хоним”, сенатор ва АҚШнинг Бош котиби 8 ноябрь кунги сайловларда ғалаба қозиниб, Оқ уйга келса, “авантюризм ва бемаъни (ҳарбий) миссиялар”га чек қўяди.

"Мен америка ҳарбий қисмларини Ироқ ёки Сурияга жўнатмайман, бу фожиавий хато бўлди”, дейди Клинтон. Шу билан бирга у хориждаги ана шундай ва бошқа ҳарбий жараёнларда АҚШ иштирокини кенгайтиришни кафолатлайдиган ҳолатда эмаслигини ҳам тан олди.

Мазкур мавзу ҳақида берилган саволга “Мен хориждаги турли зиддиятларда америка армиясининг иштирок этмаслиги учун барча имкониятларни ишга соламан. Ҳарбий кучлар ҳар доим биринчи даражали восита эмас, балки энг сўнггиси бўлиши керак”, дея жавоб қайтарган Клинтон хоним.