Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
Мажлисда шу вақтга қадар Зангиота тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келган Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тайинлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни яна бир фармонига мувофиқ, 2013 йилнинг апрелидан буён Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиб келаётган Ахмаджон Усманов ўз лавозимидан озод этилди.
Усманов Ахмаджон Тугилович 2013 йилдан буён Тошкент вилоятининг ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Усманов Аҳмаджон ундан олдинроқ эса Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари (2003-2004 йй), Наманган ИИБ раҳбари (2004-2006 йй) ва Андижон вилояти ҳокими (2006-2013 йй) лавозимларида ишлаган.