Жаҳон | 16:43 / 06.02.2016
13024
1 дақиқада ўқилади
Пентагон америкалик ҳарбийларнинг Афғонистон ва Ироқда асирларни қийноққа солганини исботловчи суратларни эълон қилди
АҚШ суди Пентагонни америкалик ҳарбийларнинг Афғонистон ва Ироқ ҳудудида асирларни қийноққа солганини исботловчи суратларни эълон қилишга мажбурлади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берган.
Бу суратлар америкаликларнинг 2003 йилдан буён хорижда олиб борган ҳарбий ҳаракатларига алоқадорлиги айтилган. Тахмин қилинишича, бу суратлар асосан Афғонистон ва Ироқда, шунингдек, Гуантанамода асирларнинг қийноққа солинганини кўрсатади.
Бу Америкадаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти босими остида нашр қилинди. Айни вақтда Пентагон шундай 198та суратни эълон қилган. Ҳуқуқ фаоллари бундай фотосуратлардан жами 1800 дона борлигини иддао қилишган.
Бундан олдинроқ, АҚШ ҳарбийсининг ироқлик жангарининг ёнаётган танаси билан тушган сурати пайдо бўлганди.