Жаҳон | 19:54 / 08.02.2016
11366
1 дақиқада ўқилади
Британиялик хитойликларга тоза ҳаво сотишни йўлга қўйди
27 ёшли британиялик фермер Лео Де Уоттс бадавлат хитойликларга тоза ҳаво сотишни йўлга қўйди. 80 фунт стерлинг (116 доллар атрофида) эвазига у Уэльс ва Дорсетдаги Сомерсет канорасидан олинган ҳавони банкага тўлдириб сотмоқда.
Бундан аввалроқ Канаданинг Vitality Air стартапи ҳам Хитойга тоза ҳаво экспортини йўлга қўйган эди. Қояли тоғларнинг тоза ҳавоси тўлдирилган баллонлар ичида 7.7 л тоза ҳаво бўлиб, унинг нархи 100 юань ёки 15 долларни ташкил қилади. Бу Хитойда бир шиша минерал сувнинг нархидан 50 баробар қиммат дегани.