Жаҳон | 07:37 / 08.02.2016
14411
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Путинни Сурияни босиб олишда айбламоқда

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Сурияда АҚШ таклифи билан Саддам Ҳусайн тузумини ағдариш учун коалицияга киришни рад этгани каби хатоларга йўл қўймаслиги кераклигини айтди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

"Биз Сурияда ҳам Ироқдаги каби хатога йўл қўймоқчимасмиз. Сурияда бўлаётган воқеалар маълум вақтгача давом этиши мумин. Қандайдир вақтда у ўзгариши керак", деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия ҳарбий кучлари Сурияда "исталган вазиятларга тайёр". У турк қўшинларининг Сурияда қуруқликдаги операцияни ўтказиши мумкинлиги борасидаги саволга "бундай нарсалар ҳақида гапириб бўлмаслигини" айтди. Бироқ "зарур бўлганда, керакли ишни қилиш лозим" деб қўшимча қилди.

Эрдўған, шунингдек, Сурия ҳукумат қўшинларининг Ҳалабни озод қилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Унинг айтишича, шаҳарни озод қилишда суриялик аскарларга Россия ҳарбий-коинот кучлари ёрдам бермоқда. 

"Сиз Сурияда нима қилмоқдасиз? Сиз моҳиятан босқинчисиз", деб айтди Эрдўған Россия президенти Владимир Путин номига юзланиб.