Жамият | 20:22 / 09.02.2016
11257
1 дақиқада ўқилади
Амударёлик она 3 нафар фарзандни дунёга келтирди
“Соғлом она ва бола йили”да Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи Кетебаевлар хонадони унутилмас қувончли воқеа юз берди. Маълум бўлишича, Бахит Кетебаев ва Гуласал Нуратдинованинг оиласида бир йўла уч нафар фарзанд дунёга келди.
“Онанинг ҳам, бир ўғил ва икки қизнинг ҳам аҳволи яхши. Уларнинг саломатлиги Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари назоратида”, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.