Жаҳон | 18:44 / 09.02.2016
9755
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 64 тонна захирага эга кондан бор-йўғи 2 кг олтин олинди

Қирғизистоннинг энг йирик олтин конларидан бирида ўтган йили бор-йўғи 2 кг олтин қазиб олинди. Бу ҳақда давлат солиқ хизмати раиси Замирбек Усмоновга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, иқтисодиётнинг бир қанча соҳалари қаторида конлар бўйича ҳам солиқ камомади кузатилган.

“Ўтган йили конлар бўйича солиқ камомади кузатилган, - деди амалдор. – Масалан, Толлибулоқ Левобережний конида ишлаётган “Олтинкон” корхонаси. Улар ўтган йили ишга тушган бўлишига қарамай, қанақадир техник сабабга кўра ишлар олиб борилмаяпти. Синов тартибида бор-йўғи 2 кг олтин чиқарилди. Иштомбердида ҳам шундай вазият”.