Audi Q2 кроссоверининг илк тизери намойиш этилди
Audi компанияси янги модель –Q2 ихчам кроссоверининг биринчи тизерини оммалаштирди. Суратда катта моделлар – Q5, Q7, Q3 ва уларнинг ёнида битта бўш жой кўрсатилган. Премьеранинг аниқ санаси маълум эмас, аммо тизерда “тез орада” деб ёзилган. Тахмин қилинишча, машина март ойининг бошида Женева автосалонида намойиш этилади.
Ўтган йил декабрида Audi янги ихчам кроссовер Q2 деб аталишини тасдиқлади. Илгарироқ матбуотда модель Junior деб аталиши ёзилганди, негаки Q2 ва Q4 саво белгиларининг ҳуқуқлари Fiat концернига тегишли эди. 2016 йил январида Италия автомобилсозлари германиялик ҳамкасбларига бу номлардан фойдаланишга рухсат беришди.
Audi Q2 Volkswagen концернининг MQB модуль платформаси негизида қурилади. Автомобиль A1 хэтчбеки билан бир хил мотор гаммасига эга бўлади: 140 ва 230 от кучига эга бензинли ва дизелли моторлар. Кроссовер ҳам орқа, ҳам олд узатмали версияларда сотувга чиқарилади.