Тожикистон Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборди
Тожикистон ички ишлар вазирлиги Қирғизистонга қирғиз-тожик чегарасидаги уйлардан бирида Қирғизистон байроғининг ўрнатилиши сабабли норозилик нотасини юборди.
Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси бундай ҳаракатлар чегараларни делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро келишувларга қарши бораётгани ва халқаро меъёрларга зидлигини таъкидламоқда.
Тожикистон ушбу воқеанинг тергов қилиниши ва бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.
2016 йил 6 февралда чегара яқинидаги Қирғизистоннинг Лайлак тумани Мақсат кишлоғидаги уйлардан бирига Қирғизистон байроғи ўрнатилган. Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, уй Қирғизистон ҳудудида бўлган ва Тожикистон фуқароларига ижарага уй берувчи Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган.
Бироқ Тожикистоннинг айтишича, Қирғизистон байроғи чегаранинг баҳсли ҳудудида жойлашган уйда ўрнатилган ва бу уй Тожикистон фуқаросига тегишли бўлган.