Эрон диний раҳнамоси Ҳаменеий минглаб маҳбусларни афв этди
Эроннинг диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Ислом инқилоби ғалабаси куни нишонланиши муносабати билан мингдан кўпроқ маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар берилмоқда оятуллоҳ расмий сайтида.
"Эрон ислом инқилобининг шарафли ғалабаси куни арафасида ислом инқилобининг раҳбари ва диний етакчиси 10 февраль кечки пайт фуқаролик, инқилобий ва ҳарбий судлар томонидан жазоланган 1059 нафар маҳбусни озод қилиш ҳақидаги суд ҳокимиятининг таклифига рози бўлди", дейилмоқда хабарда.
Ҳаменеийга маҳбусларни афв этиш илтимосномаси Эрон олий суди раҳбари, оятуллоҳ Содиқ Амоли Ларижаний томонидан йўлланган.
Эрон ислом инқилобининг бошланиш санаси 1978 йил 8 январь ҳисобланади. Бу инқилоб оқибатида Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий тахтдан ағдарилган ва янги маъмурият ўрнатилган, унга оятуллоҳ Али Ҳаменеий бошчилик қилган.
11 февраль Эронда ҳар йили Эрон ислом инқилоби ғалабаси куни сифатида нишонланади.