Жаҳон | 19:57 / 12.02.2016
8383
1 дақиқада ўқилади
Истанбул марказида беш қаватли бино қулаб тушди
Туркиянинг Истанбул шаҳри марказида беш қаватли бино қулаган. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар тарқатган.
Хабарда айтилишича, бу бино Тақсим майдонига элтувчи кўчада жойлашган бўлиб, бу вақтда бинода ҳеч ким бўлмаган. Лекин унинг ёнида кафе жойлашган ва бу қулаш бинодан ташқаридаги одамларга зарар етказган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.
Истанбул губернатори Восип Шахин ва туман раҳбари Бейўғли Мисбаҳ Темирканларнинг маълумотларида бу ҳодиса натижасида жабрланганлар бўлмагани айтилган.
Маҳаллий нашрларда Истанбул марказидаги бу бино авария ҳолатида бўлганлиги ва ундаги одамлар аллақачон бошқа жойга кўчириб ўтказилганлиги таъкидланган.